«ЎЗБЕКИСТОН – УМУМИЙ УЙИМИЗ»

Нукус шаҳридаги 2-сонли Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида ўтказилган «Ўзбекистон – умумий уйимиз» шиори остида маънавий-маърифий тадбир юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, миллий анъана ва қадриятларни эъзозлаш, шунингдек, ёш авлод онгида ватанпарварлик туйғусини шакллантириш йўлида муҳим қадам бўлди.
Тадбир якунида фаол иштирок этган ёшлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ушбу тадбир ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси телевидениеси ҳамда интернет тармоқлари орқали кенг ёритилди.